post image

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) ва Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 сентябр куни АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) вакиллари  Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига ташриф буюришди. Учрашув давомида хамкорликда олиб борилаётган қўшма лойихалар ва келгусида режалаштирилган илмий-амалий хамкорлик масалалари мухокама қилинди.

CDC Марказий Осиёда 1995-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда, Ўзбекистонда ваколатхонаси 2003-йилда очилган бўлиб, марказ дастурининг асосий мақсади – юқумли касалликларни тезкор аниқлаш ва тезкор олдини олиш ёки маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан иборат. СDC Узбекистан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, шунингдек, мамлакатнинг халқаро ва донор ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қошида CDC билан хамкорлакда “Антимикроб воситаларга чидамлилик” референс лабораторияси ташкиллаштирилган бўлиб, Республикада антимикроб воситаларга чидамлиликни назорат қилиш ва лаборатор текширувларни сифат назорати  жараёнлари йўлга қўйилди.

Учрашув давомида юқумли касалликларни олдини олиш ва ташхислаш бўйича хамкорликни кучайтириш хамда келгусида олиб бориладиган ишлар бўйича келишиб олинди.