Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида 2023/2024 ўқув йилида “Юқумли касалликлар” ва “Эпидемиология” мутахасислиги бўйича клиник ординатурага хужжатлар 2023 йил 20-августгача (шу куни ҳам) онлайн (қуйида келтирилган) тарзда қабул қилинади.
Кириш имтихони мутахасислик бўйича тест ва оғзаки сўров ўтказиш шаклида ўтказилади. Хужжатларни қабул қилиш муддати: 20 августгача.
ТОПШИРИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР РЎЙҲАТИ:
Клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги кўрсатилган ҳолда РИЭМЮПКИАТМ директори номига ариза намуна-ариза
Олий маълумот тўғрисидаги хужжат (ёки дипломдан кўчирма – Ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларини грант бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова
086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома
Қонунчилик хужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи хужжат
Клиник ординатура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда танланган мутахассисликка мос фанлари бўйича кириш имтихонлари икки босқичда ўтказилади: биринчи босқичда танланган мутахасисликка мос фандан оғзаки имтихон, иккинчи босқичда танланган мутахассислик фанидан кириш тест синовлари ўтказилади.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида мутахассислик бўйича кириш имтихонлари 2023 йил 21-26 август саналарида ўтказилади.
Мурожаат учун «Call марказ»:
+998 (71) 243 36 05
+998 (94) 658 73 88
+998 (90) 925-38-02
+998 (90) 046-69-10
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида 2023/2024 ўқув йили клиник ординатурасига ўқишга кириш учун талабгорлар диққатига ЙЎРИҚНОМА
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатурасига қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан тегишли буйруқларга асосан қабул қилинади.
КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА КИРИШ УЧУН БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БИР НЕЧТА МУАССАСАДА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон Қарорининг 2-иловаси 16-пункт) 319-сон қарор
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида 2023/2024 ўқув йили клиник ординатура йўналишлари бўйича мутахассислик фанларидан кириш имтиҳонлари оғзаки ва тест шаклида 2023 йил 21-26 август кунлари марказ залида бўлиб ўтади.
Мўлжал: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заковат 2 кўчаси
Талабгорлар фақат паспортлари билан келишлари лозим.
Тест саволлари битирган таълим таълим йўналишлари ўқув дастури асосида тузилган.