Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Джурабаева Н.Б. бўлим мудири Вирусология ИТИ Рахманов М.И, Файзуллаев Х.Н. ходимларининг 2022 йил 7-9 июнь кунлари
Навоий шаҳрига хизмат сафари бўйича
ҲИСОБОТИ
Биз, РИЭМЮПКИАТМ Джурабаева Н.Б бўлим бошлиғи, Вирусология ИТИ ходимлари Рахманов М.И, Файзуллаев Х.Н. 2022 йил 7-9 июн кунлари Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази томнидан амалга ошириладиган ишларнинг медиа режасига асосан Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлдик.
Хизмат сафари жараёнида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бош директори Қурбонов Ф.А. иштирокида Навоий филиалида даволанаётган ҳамда Гепатология марказига мурожаат қилган аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди шу жумладан уларни эрта ташҳислаш ва замонавий даволаш усуллари бўйича ҳудудий давоалш профилактика муассасаларида фаолият олиб борилаётган мутахассисларнинг билим ва амалий кўникмаларини даражасини янада ошириш мақсадида услубий амалий тавсиялар берилди.
Навоий вилоятида хизмат сафари давомида жами 93 та (шундан 18 ёшгача бўлган болалар 5 та)нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 3 нафар бемор филиал бўлимларига стационар шароитида даволаниш учун йўлланма берилди. 50 нафар беморга амбулатор шароитда зарур текширувлардан ўтиш ва даволаш тайинланди. 2 та беморга Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказига вирусга қарши дорилар олиш учун керакли хужжатлар билан мурожаат қилиши ва дори-дармон ажратилишида амалий ёрдам берилиши айтилди.
1 нафар беморни Вирусология ИТИга ордер асосида даволаниш учун йўлланма берилди. Беморларга тавсия этилган даво муолажаларини ўз вақтида олиниши марказ филиали врачларига назоратини олиб борилиши тавсия этилди.1 нафар беморни Хирургия маслахатга юборилди ташхис ўткир аппендицит