Аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” тадбирларида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий – амлий тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислари хам фаол иштирок этмоқда. Мутахассислар томонидан худудларда профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари ижтимоий химояга муҳтож, сурункали касаллиги бор беморларни ҳудудларнинг ўзида белгиланган тартибда юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатилмоқда ҳамда согломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ахоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш, касалликлар профилактикаси тадбирларини ташкил этиш, репродуктив саломатликни мухофаза қилиш бўйича оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича хам индивидуал маслахатлар берилмоқда. “Саломатлик сайллари” тадбирлари давом этмоқда.