post image

Таниқли олим ва тиббиёт ташкилотчиси академик Т.О.Даминов вафот этди.

Турғунпўлат Абидович Даминов, умр  мазмунини мангуликка муҳрлаб кетган илм фидоийси, бу ёруғ дунёга келиб яшамоқлик моҳиятини ўз тақдири мисолида исботлаб бера олган ЯХШИ ИНСОН...

Давримиз қаҳрамони, ўзбек олими, академик, Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори. Кўрганлари ўқиб ўрганганидан кўп донишманд УСТОЗ эди...

Энди унинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

Охиратингиз обод бўлсин, азиз устозимиз.

Чексиз эҳтиром билан.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология. Юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази