Юқорида хабар берилганидек, Бугун бухорога ташриф буюрган республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори Ботир Тожиев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев билан юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, муассаса врачлари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда коронавирус пандемияси даврида фидоийлик кўрсатган шифокорларнинг қийин ва тахликали пайтда кўрсатган қахрамонликлари эътироф этилиб, бир гуруҳ мутахассислар раҳбарият томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, профессор Ботир Тожиев келгусида юқумли касалликларни даволаш жараёнларида тиббиёт ходимлари олдига қўйилган муҳим вазифаларни бажаришда омад тилади.
