Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида 2022/2023 ўқув йилида “Юқумли касалликлар” ва “Эпидемиология” мутахасислиги бўйича клиник ординатурага хужжатлар 2022 йил 22-августгача (шу куни ҳам) онлайн (қуйида келтирилган) тарзда қабул қилинади.
Кириш имтихони мутахасислик бўйича тест ва оғзаки сўров ўтказиш шаклида ўтказилади. Хужжатларни қабул қилиш муддати: 20 июлдан 22 августгача.
ТОПШИРИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР РЎЙҲАТИ:
Клиник ординатура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда танланган мутахассисликка мос фанлари бўйича кириш имтихонлари икки босқичда ўтказилади: биринчи босқичда танланган мутахасисликка мос фандан оғзаки имтихон, иккинчи босқичда танланган мутахассислик фанидан кириш тест синовлари ўтказилади.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида мутахассислик бўйича кириш имтихонлари 2022 йил 24-31 август саналарида академияда ўтказилади.
Мурожаат учун «Call марказ»:
+998 (71) 243 36 05
+998 (94) 658 73 88
+998 (90) 925-38-02
+998 (90) 046-69-10.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида 2022/2023 ўқув йили клиник ординатурасига ўқишга кириш учун талабгорлар диққатига ЙЎРИҚНОМА
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатурасига қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан тегишли буйруқларга асосан қабул қилинади. Буйруқ 18.07.2022 Буйруқ №200
2022/2023 ўқув йилида тиббий олий таълим ва илмий муассасалари ва вилоятлар бўйича клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларида ўқитиш учун ўринлар сони Квота 2022/2023
Клиник ординатура (резидентура) орқали тиббиёт кадрларни 2022/2023 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга
мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йуналишлари рўйҳати таълим йўналиш мослиги
Клиник ординатурани грант ёки мақсадли квота (грант ёки контракт) асосида ўқишни тугатган, аммо 3 йил ишлаб бермаган шифокорлар клиник ординатурага ўқишга қайта қабул қилинмайди!
КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА КИРИШ УЧУН БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БИР НЕЧТА МУАССАСАДА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон Қарорининг 2-иловаси 16-пункт) 319-сон қарор
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида 2022/2023 ўқув йили клиник ординатура йўналишлари бўйича мутахассислик фанларидан кириш имтиҳонлари оғзаки ва тест шаклида 2022 йил 24-31 август кунлари марказ залида бўлиб ўтади.
Мўлжал: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заковат 2 кўчаси
Талабгорлар фақат паспортлари билан келишлари лозим.
Тест саволлари битирган таълим таълим йўналишлари ўқув дастури асосида тузилган.