Ҳар йили бутун дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши курашиш куни кенг нишонланади. Бундан кўзланган асосий мақсад дунё аҳолисининг гепатит хасталигига бўлган эътиборини янада кучайтириш ва уларнинг ушбу касаллик ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.
ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 325 миллионга яқин одам гепатит B вируси ва камида 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 500-700 минг киши гепатит B инфекцияси, 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот етади. Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йил июль маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.
Бугун юртимизда ушбу хавфли касалликни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан вирусли гепатитларни эрта ташхислаш, даволаш ҳамда уларинг профилактикаси, аҳолининг вирусли касалликлар ҳақидаги саводхонлигини оширишидаги ташаббуслар, шунингдек туманлар бўйлаб мобил тиббий скрининглар ва вирусли гепатитларнинг эпидемиологик холатни баҳолаш, вирусли гепатитларининг олдини ошлиш ва назорат қилишда халқлараро хамкорликлар ўрнатиш каби лойихалар фаол равишда амалга ошириб келинмоқда. Ушбу долзарб муаммоларни бартараф этишда албатта жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик қўлланилади.
Шу муносабати билан ,2023 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий коммуникация агентлигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти филиали раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Анжуман Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-243-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда,Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, юқумли касалликлар шифохона ходимлари, гепатологлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши кутилмоқда.