2026 йил 25 майдаги Ўзбекистон Республикаси президентининг топшириқлар баёнининг 12.1 – 12.2 бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ўртасида эпидемиология, микробиология юқумли ва паразитар касалликлар соҳасида хамкорлик ва стратегик шериклик тўғрисидаги хамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур меморандумнинг мақсади миллий терма жамоалар спортчиларига юқори малакали микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни тезкор диагностика қилиш, томонлар ўртасида илмий-амалий тажриба алмашишни йўлга қўйиш хамда илмий, ўкув, услубий ва амалий сохаларда хамкорлик қилишдан иборат.


