Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида 3 кун давомида хизмат сафарида САВОЛНОМА асосида аниқланган хулосалар.
- Вилоят, туман кесимида – ахоли сони, юқумли касалликлар шифо ўринлар сони. Қашқадарё вилоятида жами 3471020 нафар ахоли руйхатга олинган бўлиб, юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларида 918 та ўрин ажратилган. Илова №1
- Вилоятда умумий юқумли касалликлар штат бирлиги (КИЗ кабинет, туман ЮК бўлимлари, вилоят ЮК филиали кесимида кўрсатилсин)
Қашқадарё вилоятида жами шифокорлар учун стационарда 160 та, КИЗ кабинетда 28 та штат ажратилган . Илова №2
- Туман, вилоят ЮК шифохонасида кечиктириб бўлмайдиган холат касалликлари ва режали равишда (сурункали вирусли гепатит, жигар циррози ва сурункали бруцеллез) ётиб даволанадиган беморлар сони, фоиз даражада (назология буйича турлари кўрсатилсин, 2022 йил, 5 ойлик). 2022 йил 5 ойи давомида вилоят бўйича СВГВ - 334 нафар, СВГС-273 нафар, Сурункали Микст гепатит -211 нафар, Жигар циррози -762 нафар, Сурункали бруцеллёз -1171 нафарни ташкил қилган.
- Туман, вилоят ЮК шифохонасида режали ва шошилинч равишда тиббий ёрдам курсатилган беморларнинг ўрин фонди (алохида кўрсатилсин). 2022 йилнинг 5 ойи давомида Филиалда даволанган беморларнинг жами ўрин фонди 27632 кун (98.8%) ни, туман юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларида 75690 кун (81.6%) ни ташкил қилган.
- Туман, вилоят ЮК шифохонасида режали ва шошилинч равишда тиббий ёрдам курсатилган беморларнинг ўртача ўрин куни (алохида кўрсатилсин). 2022 йилнинг 5 ойи давомида Филиалда даволанган беморларнинг ўртача ўрин куни 6.7 кунни (2021 йил 7.0), туман юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларида ўртача ўрин куни 7.8 кунни (2021 йил 9.0) ташкил қилган. Вилоят буйича ўртача ўрин куни 7.6 кунни (2021 йил 7.9) ташкил қилган.
- Катталар ва болалар ўрин фонди (сони ва фоизда кўрсатилсин) Вилоят бўйича жами 918 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 467 та (50.8%) болалар, 451 та (49.1%) катталар учун ажратилган..
- РИЭМЮПКИАТМ худуд мутахассисларининг вилоят туманларига санавиация линияси бўйича чиқишлари сони (2022 йил ва 2021 йил, таққослама) Филиал шифокорлари томонидан шахар шифохоналари ва туман шифохоналарига доимий санавиация хизмати йулга қуйилган, чақириқларга шифокорлар тулиқ жалб қилинади. 2022 йил 5 ойи давомида 295 та чақириқ бўлган, 2021 йил 5 ойи давомида 268 та чақириқ булган (9.1% га ошган)
- Туман, вилоят кесимида беморларнинг юқумли стационарларда ётиб даволанишини, касаллик турига қараб тақсимланиши тўғрилиги. Туғри ташкиллаштирилган. Вилоят бўйича 2022 йил 5 ойи давомида жами 14374 нафар бемор даволанган бўлиб, шунинг 32 нафари юқумли касаллик тасдиқланмаган беморларни ташкил қилади. Маскур 32 нафар беморга аниқланган касаллик турига кўра бошқа шифохоналарга ўтказилган ёки тегишли тавсиялар берилиб стационардан чиқарилган.
- Юқумли касалликлар шифохоналарида лабораториялар фаолияти ва касалликларни этиологиясини аниқлашга йуналтирилганлиги даражаси:
- Микробиологик, биохимик, ИФА, ПЗР, иммунохроматографик тестлар (экспресс тестлар) ушбу текширувлар ўтказиладими ? Ўтказилмаслик сабаби?
Вилоятдаги юқумли касалликлар шифохоналаридан Филиалда ва Чироқчи, Ғузор, Шахрисабз, Косон туманлари юқумли касалликлар шифохоналарида лаборатория мавжуд, қолган туманларда ТТБ таркибидаги лабораторияларда тахлиллар ўтказилади.Вилоят бўйича бирорта юқумли касалликлар шифохоналарида ПЦР аппарати йуқ, ИФА аппарати фақат филиалда мавжуд. Илова №3
- Инструментал текширувлар мавжудлиги. УЗИ, рентген, КТ, МСКТ ва б. Вилоят юқумли касалликлар шифохоналарида Филиалда, Ғузор туманида, Чироқчи туманида, Косон туманида юқумли касалликлар шифохоналарида УТТ аппарати бор, қолган туманларда ТТБ таркибида текширув ўтказилади. КТ, МСКТ аппаратлари мавжуд эмас.
- Реанимация ва интенсив терапия мавжудлиги ва жихозланганлиги даражаси. Филиалда ва туман юқумли касалликлар шифохоналарида реанимация ва интенсив терапия хоналари бор, туман ЮКБ ларида мавжуд эмас.
- Шифокор, хамшира, лаборантларни малака ошириш даражаси ва категорияси холати. Вилоятдаги жами 111 нафар инфекционистнинг 50 нафари (45%) олий, 25 нафари (22.5%) 1-тоифа, 12 нафари (10.8%) 2-тоифа, 24 нафари (21.6%) тоифасиз. Филиалдан жами 10 нафар шифокор Россия давлатида малака ошириб келган.
- Худудларда юқумли касалликлар шифохоналарини биноларини холати. Вилоятдаги барча юқумли касалликлар шифохоналари охирги 5 йилликда капитал ва жорий таъмирдан ўтказилган.
- Реанимацияга тушган беморларни ўлим даражаси. Вилоят бўйича жами 5 ой давомида 2 нафар беморда ўлим холати қайт қилинган.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида хизмат сафарида САВОЛНОМА асосида аниқланган хулосалар.
- Муассасага Республиканинг/чет давлатларининг инвестициялари жалб қилинганлиги ҳақида маълумот. Жалб қилинмаган.
- Республиканинг бошқа ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган моддий ёрдам (бор/йўқ). йуқ
- ТТБларда ЮК бўлимлари учун смета бўйича маблағлари алохида ажратилган (ха, йўқ). Шахрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор, Косон туман юқумли касалликлар шифохоналари маблағлари смета бўйича алохида ажратилган, Дехқонобод, Қамаши, Нишон, Касби, Миришкор, Муборак, Қарши туман юқумли касалликлар бўлимлари маблағлари ТТБ таркибида ажратилмаган холда берилади.
- Муассасада грант (лойихалар) фаолияти. Фаолият юритмайди
- Охирги йилларда шифохонада қандай замонавий диагностик ва даволаш усуллари тадбиқ этилди. ИФА, Коагулограмма, Д-Димер, Прокалцитонин, Ферритин, СРБ, қоннинг умумий морфологик тахлиллари, қонни стерилликка текшириш, баклабораторияда балғамни ва нажасни бактериологик текшириш ва антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш, амалга оширилмоқда. Шунингдек давлат хусусий шерикчилик асосида ПЦР, Фиброскан текширувлари ўтказилади.
- Ходимларнинг ўз вақтида малака ошириши (шу жумладан чет давлатларда), тоифаланиши ҳақида маълумот. Ходимларнинг малака ошириши тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. 2019 йил 10 нафар шифокорлар Россия давлати Ставрополь шахрида малака оширган, хозирда филиалдаги 40 нафар шифокорларнинг 13 нафари олий тоифа, 12 нафари I-тоифа, 3 нафари II – малака тоифасига эга.
- Амбулатор/стационар беморлар, лаборатор тахлиллар учун пуллик хизмат йўлга қўйилган (бор/ йўқ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси ва ССВ, ВССБ нинг тегишли қарор ва буйруқлари асосида 22.10.2018 йил 166 к сонли Шифохона негизида “Гепатология маркази” ни очиш тўғрисида буйруғи ососида гепатология маркази очилган ва амбулатор беморлар учун пуллик хизмат йулга қуйилган, сервис палаталар мавжуд эмас. сервис пататалар мавжуд эмас
- Туманда Юқумли касаллик билан беморларга реанимация бўлими мавжудлиги. Филиалда 12 та ўрин ажратилган бўлиб 6 ўрин болалар, 6 ўрин катталар учун ажратилган. Шунингдек Ғузор туманида 6 ўрин, Чироқчи туманида 6 ўрин, Шахрисабз туманида 6 ўрин, Китоб туманида 3 ўрин ажратилган.
- Юқумли касаллик билан беморларга (болалар ва катталар) реаниматологлар штати мавжудлиги. Филиалда реаниматолог врачлар учун жами 12.5 штат бирлиги ажратилган бўлиб, болалар ва катталар учун алохида штат тақсимланмаган).
- Илмий даражаси бор шифорларнинг сони. йуқ.
- Касалхона йиллик иш режаси борми. Иш режаси юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланганми. Иш режа мавжуд, ВССБ рахбарияти томонидан тасдиқланган.
- Шифохонада бир кунда озиқ-овқат ва дори-дармон учун ажратилган маблағ ва сарф харажат. Жами озиқ – овқат учун 5 ой давомида 714799950 сум ажратилган бўлиб бир кўнда ўртача 4765333 сўм, бир беморга 174341 сўм, бир беморга бир кўнга 25868 сўмни ташкил қилган.
Жами дори-дармон учун 580249950 сўм ажратилган бўлиб бир кўнга ўртача 3868333 сўм, бир беморга 141524 сўм, бир беморга бир кўнга 20999 сўмни ташкил қилган.
- Шифохонанинг қаттиқ ва юмшоқ анжомлар билан таъминланганлиги, улар охирги марта қачон ва қандай суммага харид қилинди. Шифохона қаттиқ ва юмшоқ анжомлар билан тўлиқ таъминланган, юмшоқ чихозлар алмаштирилиши учун захираси яратилган, жами юмшоқ жихозлар учун 75900000 сўм, қаттиқ жихозлар учун 250000000 сўм сарфланган.
- Туман миқиёсида орал регидратация марказлари ёки пунктлари мавжудми, улар фаолиятининг тахлили. Мавжуд, мавсумга кура юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларида ташкиллаштирилади
- Болалар инфекционисти штати мавжудлиги. Филиалда 17 нафар болалар инфекционисти штати мавжуд.
- ВЮКШларда врач статист ва методист штатлари мавжуд (ха, йўқ). Филиалда врач статист, методист ва статист хамширалар штатлари мавжуд. Туманларда хамширалар учун статист штатлари ажратилган
- ВЮКШларда диетолог врач ёки хамшира штатлари мавжуд (ха, йўқ). Филиалда диетолог врач ва хамшира штатлари мавжуд, туман юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларининг баъзиларида ажратилган.
- Шифокорнинг беморлар билан юкламаси холати. Бир нафар шифокор учун 12 нафар бемор билан ишлаш юкламаси юклатилган.
- Шифокорлар ўз фаолиятида вазирлик томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш протоколларига амал қиладиларми. Амал қилинади.
- Шифохона ходимларининг ўта хавфли инфекциялар бўйича билим даражаси. Ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича ўқув жараёнлари ва СЭОМ томонидан синовдан ўтказилган.
- Касалхона ходимларининг диспансер кузатуви холати. Ходимлар ВГ га текширилиши, Гриппга қарши эмланиши йўлга қўйилганми. Барча ходимлар режали тиббий кўрикдан ўтказилиб борилади ва Грипп ва Коронавирусли инфекцияга қарши эмланиши ўтказилган.
- Шифохонада ДФХ борми, унинг фаолиятининг тахлили. Мавжуд, Аъзолари, иш режаси, низоми илова қилинади. Йиллик иш режага биноан бўлимлар ва бўлинмалар фаолияти доимий равишда ўрганиб борилиб аниқланган камчиликлар шифохона ДФХ йиғилишларида мухокама қилинади. Шифохонага келтирилган дори – дармон воситалари, тиббий ашёлар, реактивлар, асбоб-ускуналар ДФХ аъзолари томонидан қабул қилиниб қабул далолатномалари тузилган.
- Шифохонада даволаш кенгашлари ўтказиладими. Шифохона бош врачининг бўйруғи билан даволаш кенгаши таркиби тўзилган, иш режаси мавжуд. Иш режага асосан бўлимларда даволаш-диагностика стандартларига амал қилиш холати ўрганилиб, даволаш кенгаши йиғилишларида мухокама қилиб борилган.
- ЮКШларида ўлим курсаткичи. Патологоанотомик мухокамалар ўтказилиши. 2022 йил 5 ойи давомида давомида филиалда жами 2 нафар ўлим холати қайд қилинган.
- Шифохонада касалхона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича тадбирлар олиб бориладими, олиб бориш механизми. Филиалда шифохона ичи инфекциясини олдини олиш тадбирлари Сан Пин қоидалари асосида олиб борилади.
- Юқумли касалликларни этиологик таркибини ўрганиш бўйича тахлил. Вилоятда 2022 йил 5 ойи давомида жами 14374 нафар бемор даволаниб чиққан бўлиб. Назологик тахлили Илова №4 да кўрсатилган.
- Касаллик тарихларини тўлдирилиш тартиби бўйича холат. Касаллик тарихлари шакли ССВ нинг 2020 йил 31 декабрь кўнидаги363-сонли бўйруғи билан тасдиқланган тиббий хужжат шаклларига мос келади.
- Полипрагмазия холатлари қайд этиладими? Кўрилган касаллик тарихларида полифрагмазия холатлари аниқланмади, тавсия қилинган қушимча касалликлар бўйича дорилар мутахасислар томонидан тавсия қилинган.
- Муассасада қон ва унинг препаратлари қўлланилиши бўйича йиллик хисобот. Филиалда 2022 йил 5 ойи давомида жами 118 та қон ва қон препаратлари олинган бўлиб, шундан СЗП – 97 та, Крио -11 та, Эрмасса- 10 та ни ташкил қилади.
- Шифохона/бўлимга Тошкент шахридаги ЮК бўйича мутахассисларнинг сан.авиация бўйича таклиф этилиши қайси холатларда амалга оширилади ва уларининг йиллик ташрифлари сони. Тошкент шахридан сан.авиация бщйича таклиф этилиши оғир беморлар ва ташхисоти аниқ бўлмаган беморларни қиёсий ташхислаш жараёнида таклиф этилади. 2022 йил 5 ойи давомида сан.авиация бўйича мутахасис чақирилмади, лекин январь-февраль ойларида Коронавирусли инфекция билан касалланган беморларни ташхислаш хамда даволаш жараёнларини туғри ва сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидан бир неча марта мутахасислар амалий ташриф бўюрган.
- Хар бир шифокор чоп эттирган мақола ва тезислар бўйича йиллик хисоботи. Мақола ва тезислар чоп қилинмаган.
- Муассаса мутахассисларининг ахолининг тиббий маданият даражасини ошириш мақсадида олиб борадиган ишлари йўлга қўйилганлиги (ТВ ва радио орқали чиқишлар, газета ва журналларда мақолалар, махаллаларда сухбатлар). Филиал мутахассислари томонидан ахолининг тиббий маданият даражасини ошириш мақсадида тасдиқланган режа асосида худудларда, ТВ ва радио орқали юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари, мавсумий касалликларни олдини олиш чоралари тўғрисида амалиётлар олиб борилмоқда.
- Хамширалар беморлар билан сан-оқартув ишлари билан шуғулланиш йўлга қўйилганми, механизми. Шифохонада хар ойда 1 марта хамширалар ўртасида Сан Пин қоидалари ва юқумли касалликларни долзарб муаммолари тўғрисида ўқув машғулотлари ўтказилиб, далолатномалар тузиб борилган. Сан-оқартирув ишларини бўлим бошлиқлари, бош хамшира ва бўлим катта хамширалари томонидан назорат қилиб борилади.
- Ички дорихона мавжудлиги, неча хил турдаги дори воситалари тайёрланиши хақида маълумот. Ички дорихона мавжуд, лекин тўлиқ жихозланмаганлиги сабабли дори воситалари тайёрлаш учун рухсатловчи лицензия берилмаган.
- Шифохона ички дорихонаси фаолиятини рухсатловчи лицензияларнинг мавжудлиги. йуқ
- Дори воситаларини олиш учун шифохонага давлат томонидан ажратилган маблағ. 2021 йил 5 ойи давомида дори-воситалари сотиб олиш учун жами 580249950 сўм маблағ ажратилган.
- Шифохонанинг бир маротабалик жихозлар билан таъминоти (инт.трубка, марказий ва переферик томир катетр, зонд,мочевой катетр, қон қуйиш учун система, ларингоскоп, клинок, Амбу қопчаси). Филиалда хозирда 8 дона мочевой катетр, 100 дона инт.трубка, 400 та кислород катетри, 143 дона индотрахиал трубка, 20 дона Амбу қопчаси мавжуд.
- Дезокамера (бор/ йўқ). Мавжуд, фаолият юритиб келмоқда. Алохида мутахассис ажратилган.
- Марказий стерилизация бўлими (бор/ йўқ). Мавжуд.
- Марказий стерилизация бўлими зарур дастгохлар билан таъминланганлиги. тўлиқ жихозланган, мутахассислар билан таъминланган.
- Шифохона ошхонаси холати (жиҳозланиши, пархез столларга асосан таом тайёрланиши). Шифохона ошхонаси 2017-2018 йил шифохонада олиб борилган қурилиш-реконструкция ишлари жараёнида стандартга кўра кўрилиб, жихозланган, пархез столларга асосан таом тайёрланиши йулга қуйилган, ошхона аутсорсинг хизматига ўтказилган.
- Ускуналарнинг метрологиядан ўтганлиги. Ўтказилган.
- Беморларнинг овқатланиши учун шифохонага ажратилган маблағ. Жами озиқ – овқат учун 5 ой давомида 714799950 сум ажратилган бўлиб бир кўнда ўртача 4765333 сўм, бир беморга 174341 сўм, бир беморга бир кўнга 25868 сўмни ташкил қилган.
- Касалхонанинг дез.эритмалар билан таъминланганлиги. Алмаштирилиш муддати. 2022 йил бошида Жавел 22 кг бўлган, 113 кг олинган, 115 кг ишлатилган, хозирда 20 кг мавжуд. Гипохлорид кальций 65% лик 1070 кг бўлган, 316 кг олинган, 1084 кг ишлатилган, 302 кг мавжуд, Водород пероксид 33% лик 8 кг бўлган, 57 кг олинган, 35 кг ишлатилган, хозирда 30 кг мавжуд.
- Муассасанинг транспорт билан таъминоти (нечта автотранспорт, тез ёрдам машинаси, холати). 1 дона тез ёрдам машинаси мавжуд.
- Муассасада канализация тизими бор/йўқ, ҳолати. Мавжуд, марказий канализация тизимига махсус хлорловчи блок орқали ўланган, иш холатида.
- Муассасада иссиқ сув таъминоти бор/йўқ. Мавжуд
- Муассасада совуқ сув таъминоти бор/йўқ. Мавжуд, сув захирасини таъминлаш мақсадида жами 400 м3 хажмдаги 2 дона ховуз мавжуд.
- Муассасада электр энергия таъминоти, генератор мавжудлиги. Электр тармоғига уланган, доимий электр энергияси билан таъминланган, электр энергиясида узилиш бўлганда шифохонани электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 1 дона генератор ўрнатилган.
- Муассасада газ таъминоти. Шифохонани иситиш тизими газга уланган 3 дона қозонхона орқали амалга оширилади.
РИЭМЮПКИАТМ Қашқадарё филиали
директори: Х.Х.Эрназаров
РИЭМЮПКИАТМ бўлим бошлиқлари:В.А. Негматова