Унда юртимиздаги соҳа вакиллари билан биргаликда АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Туркия, Швейцария, Озарбайжон, Ҳиндистон, Миср, Грузия, Сингапур, Покистон, Монголия, Филиппин, Қозоғистон каби қатор мамлакатлардан таклиф этилган хорижий экспертлар иштирок этмоқда.
Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, анжуманда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гусейн Гулиев сўзга чиқди.
Икки кун давом этадиган анжуман Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан Озарбайжон гастроэнтерологлари ва гепатологлари ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда гепатитни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йилдаги тегишли қарорига мувофиқ шу йилдан бошлаб аҳоли вирусли гепатитнинг B ва C турларига скрининг текширувидан ўтказилаяпти. Шу кунгача 2 миллион нафарга яқин фуқаро кўрикдан ўтказилиб, касалликлар эрта даврда аниқланган 70 минг нафардан ортиқ беморлар бутунлай шифо топди.