“Яхши соғлиқ учун – яхши лаборатория” ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ўртасида икки йиллий келишув доирасида, жорий йилнинг 6-11 февраль кунлари лаборатория хизмати салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ЖССТ эксперти - доктор Vlademir Vicente Cantarelli миссиясида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги Антибиотикларга чидамлиликни ўрганиш марказида бўлиб ўтган "Биринчи миллий бактериологик текширувлар ва антибиотикларга сезувчанлик тестини ўтказиш" тренинги бўлиб утди. Ушбу тренингда бактериологик лабораториялар мутахассислари иштирок этди.
Тренинг мақсади – бактериологик текширувлари, микробларни антибиотикларга чидамлилик тестини аниқ, тўғри ва ишонли тарзда ўтказиш. Ички сифат назорати тизимини жорий этиш.




