Жорий йилнинг 23 август куни Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси тиббиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси Фукуя Рюта Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, паразитология ва юқумли касалликлар илмий-амалий марказига ташриф буюрди.
Ушбу ташриф давомида Д-р. Фукуя Рюта Япония элчихонаси ходимларига Марказ мутахассислари томонидан кўрсатилган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва Марказда олиб борилган тиббий муолажалар жахон стандартлари асосида эканлиги ва шифокорларнинг юқори тажрибаси хамда беморларга бўлган эътиборини эътироф этди.
Марказ директори проф. Ботир Таджиев ва Япония элчихонаси тиббиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси Д-р. Фукуя Рюта учрашув давомида Ўзбекистон ва Япония мамлакатларида тиббиёт йўналишида олиб борилаётган ишлар ва хамкорлик масалалари бўйича сухбатлашдилар. Учрашув давомида томонлар келгусида юқумли ва паразитар касалликларни замонавий ташхислаш, олдини олиш ва даволаш бўйича икки мамлакат мутахассислари ўртасида узок муддатли илмий-амалий хамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш масалалари келишиб олинди.