post image

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилган ишлар

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юкумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиет маркази ва Вирусология илмий текшириш институти мутахасисларининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилган ишлар хакида

МАЪЛУМОТ

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ССВнинг 2022 йил 24 майдаги №87 буйруғи асосида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун 25 май кунидан бошлаб Республика  ихтисослаштирилган  РИЭМЮПКИАТМ  директори Таджиев Ботир Мирхашимович  бошчилигида марказ ходимлари , Худудий филиаллар бўйича директор ўринбосари М.С.Мадаминов, РИЭМЮПКИАТМ бош шифокорнинг даволаш ишлари буйича муовини  К.Ш.Холматова, Х.Н.Хошимова (шифокор инфекционист), Д.К. Набиходжаева (шифокор инфекционист), докторантлар Ж.Д.Тўйчиев, М.Б.Матякубов ва РИЭМЮПКИАТМ  Вирусология  ходимлари К.Р. Рискиев (шифокор инфекционист), В.Ф. Маьмуров (шифокор инфекционист), Ш.Р.Бакиева (шифокор инфекционист) ва Д.Р.Абдурахимова (илмий ходим) дан ташкил топган бир гуруҳ мутахассисллар билан Юқори Чирчиқ туманининг  марказий шифохонаси, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларида бўлиб чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Хизмат сафари жараёнида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

Ишчи гурух иштирокида   01.06.2022й. га қадар 3 та Оилавий шифокор пунктларида ,  5 та Оилавий поликлиникада ва 1 та Куп тармокли поликлиникада ва Марказий тиббиёт бирлашмасининг клиникасида  юқумли касалликлар билан оғриган беморлар  ва ушбу  тиббёт муассаларига мурожат қилган ахоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Марказ ходимлари томонидан  юқумли касалликларни эрта ташхислаш ва замонавий даволаш усуллари буйича худудий даволаш-профилактика муассасаларида фаолият олиб бораётган  мутахассисларнинг билим ва амалий кўникмалари даражасини  янада ошириш мақсадида шифокорларни қизиқтирган мавзуларда семинар,тренинг ва махорат дарслари  ўтказилди ва услубий-амалий тавсиялар берилди.

Юқори Чирчиқ туман Марказий тиббиёт бирлашмаси қошидаги юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган беморлар ва туман кўп тармоқли поликлиникасида диспансер руйхатида турган беморлар кўрикдан ўтказилиб, юқумли касалликларни даволаш ва юқумли касалликларни олдини олиш хамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш буйича давра сухбатлари ўтказилди ва маслахатлар берилди.

Хизмат сафари давомида 01.06.2022 га қадар жами  627 та бемор курикдан  ўтказилди , шулар ичидан янги аниқланган  касалликлар сони 512 тани ташкил қилди,  488 та беморга  амбулатор даво учун тавсиялар берилди, 61 нафар бемор туман куп тармоқли шифохонасининг юқумли касалликлр бўлимига ётказилди,  12 нафар беморга  Вилоят шифохонасида даволаниш учун  йўлланма берилди,  28 нафар беморга Республика миқёсида стационар даволанишга тавсия ва йўлланма берилди. Ишчи гурух томонидан махаллаларда хонадонбай куриклар ташкил қилинди ва 66 нафар бемор хонадонбай курикдан ўтказилди. Имтиёзли тоифага кирувчи Давлат бюджети маблағлари хисобига Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида даволаниши лозим бўлган 38 нафар беморлар  худудларда ташхисланди ва даволаш мақсадида туман шифохонасига ётказилди.

 Шулар жумладан, Юқори Чирчиқ туманида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан амалга ошириладиган , худудларда вилоят ва туман даражасида юқори технологик мураккаб жаррохлик  амалиётига мухтож бўлган 28 та бемор рўйхатга олинган бўлиб ушбу беморларнинг барчасини  хонадонларига борилиб кўрик ўтказилди, ахволидан хабар олинди.   Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг элиминацияси программаси буйича Юқори Чирчиқ туманига 2500 дона Вирусли гепатит В ва С ни аниқлаш мақсадида экспресс тест системалар ва уларни руйхатдан ўтказиш мақсадида планшетлар тақдим этилди. Шунингдек, мутахассисларимиз томонидан “Вирусли гепатитлар элиминацияси” бўйича семинар тренинг ўтказилди. Ахолини скрининг қилиш 28.05.2022 дан бошланди ва шу кунга қадар 512 та ахоли скринингдан ўтказилди, шулардан 20 нафарида Вирусли гепатит “В”, 6 нафарида эса Вирусли гепатит “С” аниқланди. Тиббий кўриклар ва скрининг давом этмоқда.

Юқори Чирчиқ туманида хизмат сафари давомида амалга оширилган тадбирлар буйича жадвал тўлдирилди. Ишчи гурухнинг фаолияти давом этмоқда.